Жиззах вилоят: Қонуний чоралар кўрилади
22.
08. 2019
13:27
5783
Новости

Жиззах вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси қошидаги «Тоза ҳудуд» ДУКда ҳудудларнинг санитария ҳолатини яхшилаш, чиқиндиларни ташиш, олиб чиқиб кетиш ва утилизация қилиш ишларини тизимли равишда амалга оширилмоқда. Жисмоний ва юридик шахслар билан қилинган оммавий шартномалар асосида аҳоли томонидан чиқарилаётган маиший чиқиндилар  қамровга олинган ҳудудларда белгиланган жадвал асосида «Тоза ҳудуд» ДУК нинг махсус транспортлари томонидан олиб  чиқиб кетилмоқда. Аммо «Тоза ҳудуд» ДУК билан шартнома қилмай, чиқиндиларни белгилангмаган жойларга ташлаб ҳуқуқбузарлик ҳолатларини содир этаётган фуқаролар ҳам орамизда учраб турибди.

«Тоза ҳудуд» ДУК вилоят бўлими, вилоят МИБ ходимлари  ва вилоят ТРК билан биргаликда ташкил этилган рейд давомида чиқинди учун тўловларни тўламай қочиб юрган фуқаролар аниқланиб тегишли чоралар кўрилмоқда.

Видеоролик ана шу ҳақида - http://eco.gov.uz/ru/gallery/videoview?id=39 (9 min.; 65 Mb.)

Полезные ресурсы