Рухсат этилмаган жойдан қум-шағал ташиётганлар маъмурий жаримага тортилди
12.
08. 2019
09:04
6173
Новости

Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан Ғаллаорол тумани «Қашқабулоқ» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сангзор» дарёси ўзанидан фуқаро Абдуваҳобов Сарвар Сахобжон ўғли  томонидан қум-шағални қазиб олиб ўзи бошқарувидаги «ЗИЛ» русумли автотранспорт воситасига ортганлик ҳолати аниқланди.   Жорий йилнинг 19 апрел куни ушбу фуқарога нисбатан ҳам МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми (қўшимча 82-моддаси 2-қисми) билан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари, яъни 2 млн. 27 минг 300 сўм миқдорида жарима қўлланилган.

Бундан ташқари,  Ғаллаорол тумани «Оқтом» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сангзор» дарёси ўзанидан фуқаро Ибодуллаев Азиз Ғозибоевич  томонидан қум-шағал қазиб олиниб ўзи бошқарувидаги «ЗИЛ» русумли автотранспорт воситасига ортганлик ҳолати  бўйича жорий йилнинг 3 май куни  ушбу фуқарога нисбатан МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми (қўшимча 82-моддаси 2-қисми) билан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари, яъни 2 млн. 27 минг 300 сўм миқдорида, Жиззах шаҳар А.Темур МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сангзор» дарёси ўзанидан фуқаро Хўжанов Ғолиб Асатулла ўғли  томонидан қум-шағал қазиб олиниб ўз бошқарувидаги «ЗИЛ» русумли автотранспорт воситасига ортганлик ҳолати аниқланиб, шу йил 12 июнь куни ушбу фуқарога нисбатан ҳам МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми (қўшимча 82-моддаси 2-қисми) билан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари, яъни 2 млн. 27 минг 300 сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилган.

Шунингдек, Идоралараро гуруҳлар томонидан Қарор чиққандан буён «Сангзор» дарёси ўзани ва вилоятимизнинг бошқа очиқ сув объектларидан 25.09.2017 йилдан 07.08.2019 йил оралиғида 263 та ҳолатда ноқонуний равишда норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳолатлари аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси  1-қисми, 70-моддаси  4-қисми, 82-моддаси 2-қисми ва 82-моддаси 3-қисмларига асосан норуда фойдали қазилма бўлган қум-шағални ноқонуний қазиб олиш ҳолати юзасидан вилоят Экология бошқармаси давлат инспекторлари томонидан  жами 263 нафар шахсларга жами 239 млн. 487 минг 940 сўм, шундан 25.09.2017 йилдан 31.12.2017 йил оралиғида 41 нафар шахсларга нисбатан жами 8 млн. 561 минг сўм ва 01.01.2018 йилдан 30.12.2018 йилгача жами 90 нафар шахсларга жами 108 млн. 072 минг 560 сўм ҳамда 01.01.2019 йилдан 07.08.2019 йилгача жами 55 нафар шахсларга жами 122 млн.854 минг 380 сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилган.

Полезные ресурсы