ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
Ҳурматли журналистлар ва блогерлар!
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси навбатдаги матбуот анжуманига таклиф этади. АОКА студиясида ўтказиладиган тадбир “Долзарб 40 кунлик”да амалга оширилган ишлар таҳлили ва қўмитанинг 2021 йилдаги фаолияти” мавзусига бағишланади.
Шунингдек, анжуманда ижтимоий тармоқларда қўйилаётган экологияга оид барча саволларга қўмита раҳбариятидан бевосита жавоб олиш мумкин.
Матбуот анжумани 2021 йил, 24 декарь куни соат 16-00 да бошланади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси 30-уй.
Матбуот анжуманига марҳамат!
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати