Сўнгги уч йил ичида мамлакатимиз жаҳон ҳамжамияти билан бирга, бир мақсад сари бирлашиб, Бутунжаҳон тозалик кунида (WorldCleanUpDay) фаол иштирок этиб келмоқда.
2021 йилда Ўзбекистон Республикасидан нафақат давлат ташкилотлари балки нодавлат нотижорат ташкилотлари, бизнес – тузилма вакилларининг ҳам фаол иштирок этиши WorldCleanUpDay котибияти томонидан алоҳида эътироф этилди.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон экологик партияси ҳамда "SANOAT QURILISH BANK" АТБ атроф-муҳитга бефарқ бўлмаган давлат, бизнес-тузилма вакиллари, жамоатчилик ташкилотлари ҳамда фаол фуқароларни халқаро ҳамжамият билан бир қаторда 2021 йилнинг 18 сентябрь куни Бутунжаҳон тозалик кунида фаол иштирок этишга таклиф этади.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати