Хоразм вилояти: Чегарада ушланган браконьерлар!
16.
11. 2020
12:39
5893
Эконадзор

Хоразм вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция ҳамда Хоразм вилояти ДХХ Чегара қўшинлари хизмати ходимлари билан ҳамкорликда 2020 йил 15 ноябрь куни ўтказилган экологик назорат тадбири давомида Тупроққалъа туманида яшовчи фуқаролар С.Д, А.Д. ва Х.М. лар томонидан чегара ва чегара олди ҳудудларида бўлиш ҳамда балиқ овлаш қоидаларини бузиб, ноқонуний равишда балиқ овлаганликлари аниқланди. Ҳолат юзасидан табиатга етказилган зарар бўйича 39 млн 783 минг сўм даъво ҳисобланди.

Қонунбузарларнинг хатти - ҳаракатларида жиноят аломатлари борлиги сабабли терговга қадар суриштирув ишларини олиб бориш учун тўпланган ҳужжатлар тегишли органларга тақдим қилинди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы