Аввал хабар қилинганидек, бугун Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Янгиобод ихтисослашган бозорида Давлат экология қўмитаси томонидан тезкор рейд тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида давлат инспекторлари томонидан 3 та ҳолатда ноқонуний равишда сотилаётган жами 63 та тошбақа тегишли тартибда олинди ва қонуний тўхтамга келингунга қадар вақтинчалик Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.
Шунингдек, Қизил китобга киритилган ушбу ноёб ҳайвонларни қонунга зид равишда сотаётган фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси "Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси"нинг тегишли моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, белгиланган тартибда чора кўрилишини таъминлаш мақсадида ҳуқуқ тартибот идораларига топширилди.
Давлат экология қўмитаси Матбуот хизмати.