Давлат экология қўмитасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги уран мероси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг грант лойиҳасини амалга ошириш масаласига бағишланган учрашув ташкил этилди.
08.
06. 2022
16:41
3346
International cooperation

  Учрашувда Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов лойиҳани бошқариш гуруҳи учун жалб қилинган «G.E.O.S. Ingenieurgesellschaft mbH» (Германия) компаниясининг консультантлари билан грант лойиҳасини амалга оширишнинг ташкилий томонларини, хусусан, мутахассислар салоҳиятини ошириш бўйича тренинг ва семинарлар ташкил этиш, моддий техник базани бойитиш ҳамда тегишли битим ва ҳуқуқий ҳужжатларни келишиш каби масалаларни муҳокама қилдилар.

Маълумот учун: Мазкур лойиҳа 2022-2024 йиллар давомида амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, бунинг учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 7 млн. АҚШ долларидан ортиқ грант маблағлари ажратилади.

Useful resources