Ҳиммат қилайлик!
22.
10. 2019
12:25
5709
Янгиликлар

Жорий йилнинг 19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси марказий аппарати, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ўз ташаббусларига кўра, юздан зиёд ходим билан пахта далаларига чиқишди.

Дам олиш кунларида пахтакорларга кўмаклашишни ният қилган ходимлар Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туманида бўлишди.

Айтиш керакки, барча минтақаларда ташкил этилаётган бундай теримларда, теримчилар учун етарли шароитлар яратилиб, терилган ҳар килограмм пахта ҳосили учун ҳисоб-китоб ишлари ўз вақтида амалга оширилмоқда. Фаол теримчилар мунтазам рағбатлантириб борилмоқда.

Кўтаринки кайфият ва байрамона руҳда ўтган меҳнат замирида ташаббускор теримчилар томонидан 4,2 тонна пахта ҳосили териб олинди.

 


Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар