Навоий вилояти:  Ноқонуний қум-шағал қазилиши аниқланди
14.
10. 2019
19:58
5956
Янгиликлар

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Кармана туман инспекцияси инспекторлари томонидан жорий йилнинг  октябрь ойида Кармана туман ҳудудида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан экологик рейд ўтказилганда қонун бузилиш ҳолати аниқланди.

Инспекторлар томонидан «Нурафшон» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан қум-тош юкловчи экскаватор ковлаб юклаётганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат билан Ўзбекистон Республикаси «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги  қонуннинг 52-моддалари талаблари бузилди.

Ушбу фуқарога МЖтКнинг  70-моддаси 1- қисми билан жавобгарликка тортилиб, 2 млн 300 минг сум маъмурий жарима қўлланилди.

 




Фойдали манбалар