Бухоро вилоят: Ромитан тумани чўл ҳудудларидан юлғун ташиб кетаётган ҳуқуқбузарлар Пешку туманида тўхтатиб қолинди
09.
10. 2019
20:15
7042
Янгиликлар

Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Пешку тумани инспекцияси мутахассис ва инспекторлари томонидан экологик рейд тадбири ўтказилди. 

Ўтказилган рейд тадбири натижасида  Пешку тумани «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Ж. Ғ. томонидан Ромитан тумани чўл массиви ҳудудидан юлғун ўсимлигини ноқонуний равишда ташиб келаётган вақтида Пешку тумани ҳудудида тўхтатиб қолинди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида жарима ҳамда 133 800 сўм миқдорида табиатга етказилган зарар ундирилди.


Бухоро вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
Ахборот хизмати


 


 

Фойдали манбалар