Бухоро вилоят: Жондор туманида мавжуд ер қаъри участкаларидан самарали фойдаланилиш борасида ноқонуний фаолият аниқланди
25.
09. 2019
19:30
5815
Янгиликлар

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Жондор тумани инспекторлари томонидан экологик рейд тадбири ўтказилди. Рейд давомида туманнинг Навгади маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи Бухоро марказий коллекторининг муҳофаза зонасида қатор фуқаролар томонидан ноқонуний равишда қум-шағал  юклаб, ташиб кетаётган ваытда давлат инспекторлари томонидан тўхтатиб қолинди.

Ушбу ҳолат юзасидан қонунбузар фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 70-моддасига асосан қонуний чора кўриш учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари миқдорида жарима белгиланди ҳамда ундирилди.

 

Бухоро вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
Ахборот хизмати

 



 

 

Фойдали манбалар