Ҳурматли фуқаролар ва жамоат ташкилотлари!
24.
09. 2019
20:17
7411
Янгиликлар

Ҳурматли фуқаролар ва жамоат ташкилотлари!

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ноқонуний дарахт кесилиши, маиший чиқиндиларнинг белгиланганмаган жойларга ташланиши, ноқонуний чиқиндихоналарнинг юзага келиши, йирик саноат корхоналари томонидан атроф-муҳитга зарарли ташламаларнинг ташланиши юзасидан келаётган мурожаатларни тезкор ҳал этиш, аҳолига янада қулайликлар яратиш мақсадида 2019 йилнинг 9 Сентябридан Давлат экология қўмитасида  –  (+998) 71 236-26-66, 71 207-11-07 телефон рақамлари орқали навбатчилик хизмати фаолият кўрсатишни бошлади: дам олиш кунларисиз соат 06.00 дан 22.00 га қадар.  

Шунингдек, Сизлардан вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ишонч телефонларига туша олмаган ёҳуд давлат инспекторлари томонидан мурожаат ҳал этилмаган тақдирда экология соҳасидаги қуйида келтирилган йўналишлар бўйича масъул раҳбарлар ёрдамчиларига бевосита қўнғироқ қилиб мурожаат этишингиз мумкин:

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Қўчқоров Бахром Тўлқинович

Раис қабулхонаси – Юлдашев Иззат. Тел.: 71-207-07-70 (1001 #).
 

Атмосфера ҳавоси, сув ва ер ресурсларини муҳофаза қилиш, саноат корхоналари томонидан атроф-муҳитга зарарли ташламаларнинг ташланиши юзасидан мурожаатлар бўйича:

Раиснинг биринчи ўринбосари – Каримов Ибратжон Алижонович.
Ёрдамчи – Джалилова Зуҳра. Тел.: 71-207-07-70 (1045 #);
 

Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, шу жумладан ноқонуний дарахт кесилиши, браконьерликка қарши кураш юзасидан мурожаатлар бўйича:

Раис ўринбосари – Утаев Ўктам Чориевич.
Ёрдамчи – Саъдуллаев Достонбек. Тел.: 71-207-07-70 (1039 #);
 

Маиший чиқиндиларни комплекс бошқариш, шу жумладан аҳолига санитар хизмат кўрсатиш, ноқонуний чиқиндихоналарнинг юзага келиши юзасидан мурожаатлар бўйича:

Раис  ўринбосари – Хусанов Хабибулла Зиёдуллаевич.
Ёрдамчи – Ташпулатов Рустамжон. Тел.: 71-207-07-70 (7030 #).


Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш раҳбарияти яна бир бор атроф-муҳитга бефарқ бўлмаган фуқаролар ҳамда жамоат ташкилотларига алоҳида ташаккур билдиради.

 


 

Фойдали манбалар