Сурхондарё вилояти. Ноқонуний қум-шағал қазиб олувчилар жавобгарликка тортилди
19.
09. 2019
11:42
6505
Янгиликлар

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан Термиз тумани «Гулистон» МФЙ Сурхондарёси бӯйида ӯтказилган навбатдаги тезкор рейд давомида дарё ӯзанидан қум хом ашёсини ноқонуний равишда қазиб олаётган фуқаро Шоназаров О.К. хатти ҳаракати ўз вақтида тўхтатилди. Унга нисбатан дарё ўзанларини тозалашга ва қирғоқларини мустаҳкамлашга доир ишларни амалга ошириш тартибини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг, 70-1-модда билан энг кам иш ҳақининг ўттиз баравари (6.669.000 сӯм)  миқдорида жаримага тортилди.

Эслатиб ўтамиз, «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекснинг 70-моддаси 1-қисмида фойдали қазилмалар жойлашган майдонларга ўзбошимчалик билан иморатлар қуриш, фойдали қазилма конларини экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда кон назорати органлари билан келишмай туриб ишга солиш, ер ости бойликларидан фойдаланиш талаблари ва тартибини бузиш, ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги талабларини бузиш, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш қоидаларини ва табиий муҳитни, бинолар ва иншоотларни ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишларнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш талабларини бажармаслик, ер ости сувлари режимини кузатиш учун қазилган қудуқларни, маркшейдерлик ва геологик белгиларни йўқ қилиш ёки шикастлантириш,  шунингдек умумтарқалган фойдали қазилмалардан фойдаланиш қоидаларини ерга эгалик қилувчилар ва ердан фойдаланувчилар томонидан бузиш каби қонунбузарликлар кўзда тутилган бўлиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Сурхондарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
Ахборот хизмати

 


Фойдали манбалар