Наманган вилояти: Тунги рейдлар давом этмоқда
27.
11. 2019
22:47
6191
Новости

Наманган вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекцияси ходимлари томонидан ноқонуний чиқиндихоналарни аниқлаш бўйича тезкор тунги рейдлар ўтказилди.

Унда Уйчи туманидаги «Ҳуррият», «Хизробод», «Янгиер» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш ҳолатлари аниқланди. 

Рейд давомида 3 нафар фуқарога нисбатан МЖтКнинг 91-модда 1-қисми билан маъмурий баённомалар тузилиб, жарималар қўлланилди.

Шунингдек, Чуст шаҳри, Ипак йўли кўчасида 1 нафар, Норин тумани, Ҳақулобод шаҳрида 1 нафар фуқаро ҳам белгиланмаган жойга чиқиндиларни ташлаётган вақтга тўхтатиб қолинди. Уларга нисбатан МЖтКнинг 91-модда 1-қисми билан маъмурий баённомалар тузилиб, энг кам иш ҳақининг ярим баробари миқдорида жарималар қўлланилди.

Ҳурматли юртдошлар! Ёдингизда бўлсин: тозаланадиган эмас, ифлослантирилмайдиган жой покиза бўлади.

 


Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Полезные ресурсы