Мурожаат ижобий ечим топди
25.
11. 2019
13:54
6083
Новости

Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаат Жондор туман инспекцияси ходимлари томонидан ҳолат жойига чиқиб атрофлича ўрганилди.

Натижада Жондор шаҳар посёлкаси «Зарафшон» маҳалла фуқаролар йиғини Маҳмуд Торобий кўчасидан ўтувчи йўлнинг ўнг ва чап ҳимоя зоналарида жойлашган қор ва ёмғир сувларининг йиғилиши учун мўлжалланган латоклар чиқиндиларга тўла эканлиги аниқланди.

Маҳалла фуқароларининг сўзларига кўра, ёғингарчилик мавсумида лоток чиқиндига тўлгани боис, сув ариққа оқмай йўлларга тошади. Бу эса фуқароларнинг ҳаракатланишига қийинчилик туғдирмоқда. Баъзида бу йўллардан юришнинг имкони бўлмайди. Мазкур ҳолат фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган.

Мазкур қаттиқ ва маиший чиқиндилар, асосан йўл ёқасида фаолият юритаётган савдо ҳамда маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари эгалари ҳамда йўлдан ўтиб-қайтувчи айрим фуқаролар томонидан ташланган.

Ушбу ҳолат вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспекторлари ташаббуси билан «Тоза ҳудуд» ДУК Жондор туман филиали, Ободонлаштириш бошқармаси, туман йўл идораси ходимлари иштирокида бартараф этилди, ҳудуддаги латоклар чиқиндилардан тозаланди.

Шу билан бирга, бошқарма давлат инспекторлари томонидан йўл ёқасида фаолият юритаётган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари эгаларига огоҳлантириш берилди.

 


Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы