Сайлов - 2019: қонунчиликдаги янгиликлар
22.
11. 2019
13:31
5983
Новости

2019 йилнинг 22 ноябрь куни Давлат экология қўмитаси  Адлия вазирлиги билан билан ҳамкорликда «Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги» доирасида «Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар» мавзусида семинар ўтказилди.

Унда Қўмита тизими ходимлари иштирок этиб, Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Абдулхамид Омонов ўз маърузасида бугунги кунда сайлов қонунчилигидаги янгиликлар, мазкур жараёнларда  инсон ҳуқуқларини таъминлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди. 

Таъкидланганидек, бугун бутун республика бўйича сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилади. Илгари ҳар бир ҳудуднинг ўз локал рўйхати асосида иш кўрилган, натижада бир киши бир неча участкадан овоз бериши мумкин бўларди. Рўйхат ягона бўлгани боис энди бунинг имкони бўлмайди, ҳар бир сайловчининг овоз берган-бермагани ягона базада қайд этилади. Шунингдек, бутун оила номидан бир киши келиб овоз бериши ҳолларига ҳам йўл қўйилмайди. 

Шунингдек, сайлов участкалари ҳақида маълумотлар бир базада жамланади. Ҳар бир сайлов участкасининг жойлашган ўрни, манзили электрон тарзда биз базага жамланади. Бу участкага қайси фуқаролар қараши ҳам киритилади. Фуқаролар ўз паспорт маълумотларини териш орқали қайси участкага ва қайси манзилга бориши кераклиги ҳақида осонлик билан маълумот олиши мумкин бўлади.

Имконияти чекланган фуқаролар учун шароитлар яратилади. Ногиронлиги бўлган шахслар ҳам тенг ҳуқуқлилик асосида сайловларда қатнашиши учун уларнинг сайлов участкаларига келиши, транспорт масаласи, бино ичида эркин ҳаракатланиш, алоҳида кабиналар, Брайл алифбоси асосидаги бюллетенлар ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.

Жазони ўташ муассасаларидаги шахслар ҳам сайловда иштирок этади. Аввалги сайловларда фақатгина қамоқда ўтирган, лекин ҳали суд ҳукми чиқмаган, айби тўла аниқланмаган шахсларгина сайловда иштирок эта олган.

Эндиликда жазони ўташ муассасаларидаги жинояти унча оғир бўлмаган маҳкумларга ҳам ўзининг сайлаш ҳуқуқидан фойдаланиши учун имконият яратилади.

Абдулхамид Омонов сўзи якунида, бу йил 22 декабрда бўлиб ўтадиган сиёсий воқеликда 20 миллион 600 минг сайловчининг сайлов учаскаларига ташриф буюриб, ўз конституциявий бурчини адо этиши кутилаётганлигини таъкидлаб, барчани унда фаол иштирок этишга чорлаб қолди.

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы