Жиззах вилояти: Дарахтни  ноқонуний кесманг!
23.
10. 2019
21:28
6424
Новости

Атмосфера ҳавосини ифлосланишининг олдини олишнинг энг муҳим омилларидан бири ўсимликлар,  айниқса,  дарахт ва буталар экишни кўпайтиришдан иборатдир. Сўнгги пайтларда дарахт кўчатларини экиш, ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш,  шунингдек,  яшил майдонларни кенгайтириш масалаларига кўпроқ эътибор берилаётган бир пайтда,  дарахтларни ноқонуний кесиб,  ўз манфаатлари йўлида фойдаланаётган кимсалар ҳам учраб турибди. 

Ғаллаорол тумани, «Жийдали» ҚФЙдаги 10-қишлоқ оилавий поликлиникасининг раҳбари бўлиб ишлаб келаётган Нурмуратов М.Ж. ушбу тиббиёт муассасаси ҳудудидаги 2 туп қуриган ва 9 туп ўсиб турган қайрағоч дарахтларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз ноқонуний равишда кесиб олган. Бу билан у Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 5, 21-моддалари ва «Ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 4,37,49 - моддалари талабларини бузган. 

Ҳуқуқбузар бу қилмиши билан ўсимликлар дунёсига 34 565 000 сўм миқдорида зарар етказган. Қонунбузарга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси,1-қисмига биноан 2 230 000 сўм миқдорда жарима белгиланди.


Жиззах вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
Ахборот хизмати

 


 

Полезные ресурсы