Гулистон: Маиший чиқиндилар уюмига барҳам берилмоқда
30.
09. 2019
16:14
6288
Новости

Бугунги кунда, Республикада 221 та маиший чиқинди полигонлари мавжуд бўлиб, уларнинг 135 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ–2916-сон қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси балансига қабул қилинган.

Шунга мувофиқ, мавжуд полигонларни рекультивация қилиш ва янгиларини қуриш ишлари босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.

Чиқинди полигонларининг атроф-муҳит ва инсон саломатлигига салбий таъсирларини олдини олиш ва камайтириш мақсадида, 2017 йилда 97 та, 2018 йилда эса 100 та полигон тартибга келтирилди.

Ҳозирги вақтда полигонларда чиқиндиларни текислаш, кўмиш ва рекультивация ишлари «Тоза ҳудуд» ДУКнинг мавжуд махсус техникалари ёрдамида олиб борилмоқда.

Хусусан, бунга Сирдарё вилояти, «Тоза ҳудуд» ДУК Гулистон шаҳар филиалига қарашли чиқинди кўмиш полигони яққол мисол бўла олади.

Полигонда кўмиш деярли кўплаб мамлакатлар учун стандарт бўлган технология бўйича бажарилади: 2 метр баландликдаги ахлат уюми устидан 40 сантиметр қалинликда тупроқ тўкилади, кейин яна 2 метр ахлат ташланади ва устидан яна 40 сантиметр тупроқ тортилади. Мазкур тупроқ қатламлари ёнувчан метаннинг ташқарига чиқишига тўсқинлик қилади.

Таъкидлаб жоизки, полигонда мунтазам равишда чиқиндилар устидан тупроқ ётқизиб, зичлаб ва белгиланган бошқа махсус тадбирларнинг бажарилиши, турли хавфларнинг олдини олишда кўмак беради.

 


 

Полезные ресурсы