Хорижий инвесторларни чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасига жалб этиш бўйича янги имконият
25.
09. 2019
19:16
5757
Новости

Халқаро молиявий корпорациясининг (IFC WB) Ўзбекистонга ташрифи асносида 2019 йилнинг 24 сентябрь куни Давлат экология қўмитаси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Халқаро молиявий корпорация юртимизда чиқиндиларни бошқариш соҳасида инвестиция киритишни мўлжаллаган хориж инвесторлари, агар уларнинг лойиҳаси (ёки бизнес-режаси) 50 млн. АҚШ доллардан юқори, шунингдек, инвестиция бозорида кўзга кўринган, ўзини оқлаган ташкилотлар бўлса кредит ажратиш таклифи бериши таъкидланди. Албатта, бу Ўзбекистон бозорига киришни мўлжаллаган инвесторлар учун катта имкониятдир.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Халқаро молиявий корпорация 1956 йилда ташкил этилган. Айни пайтда корпорация таркибига 182 та давлат киради. Корпорациянинг мақсади ривожланаётган мамлакатларга хусусий инвестицияларнинг турғун кириб келишига кўмаклашиш, қашшоқликни қисқартириш ва одамларнинг турмуш шароитларини яхшилашдан иборат. У ўз фаолиятида ҳукумат кафолатларисиз, бироқ лойиҳаларнинг юқори рентабеллиги ва молиявий самарадорлиги шарти билан хусусий капиталга кредитларни тақдим этишга асосланади.

У қарзлар, капиталда улушли иштирок шаклидаги инвестициялар, структураланган молиялаштириш ва таваккалларни бошқариш бўйича маҳсулотларни тақдим этади, шунингдек ривожланаётган мамлакатларда хусусий сектор ўсишини рағбатлантириш мақсадларида маслаҳат хизматларини ҳам беради.

Делегациянинг Ўзбекистонга сафари жорий йилнинг 27 сентябрь кунига қадар давом этади.


Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 



​​​​​​​

Полезные ресурсы