Бир миллион мевали дарахтларни эк!
26.
10. 2019
19:44
6196
News

2019 йил 25 октябрь куни Нукус шаҳрида (Қорақалпоғистон Республикаси) юксак даражадаги «Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди» халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Мазкур конференция доирасида «Бир миллион мевали дарахтларни эк!» лойиҳасига старт берилди.

Лойиҳа Ер ресурсларини бошқариш бўйича Марказий Осиё мамлакатларининг ташаббуси бўйича минтақавий дастурнинг иккинчи босқичи доирасида 2020-2024 йиллар давомида амалга оширилади.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича ташкилоти (ФАО), Давлат экология қўмитаси, Давлат ўрмончилик хўжалиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ташаббус қилинган мазкур лойиҳа жамиятнинг эътиборини мевали, ёнғоқ дарахтларини сақлаш, тиклаш ва кўпайтириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда атроф-муҳит сифатини яхшилаш масалаларига жалб этишга қаратилган.

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Useful resources